Конте “Барселона” футболчисини “Тоттенхэм” таклифини қабул қилишга  кўндирди

"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле тез орада "Тоттенхэм"га ижара асосида ўтади, деб хабар беради “Diario Sport” нашри.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчи Лондон клубига ўтишни истамаган, аммо "Тоттенхэм" устози Антонио Конте у билан гаплашиб, Ланглени таклифни қабули қилишга кўндирган. "Барселона" футболчи маошининг бир қисмини тўлашда давом этади.

Ҳозирча футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома шартлари очиқланмаган, аммо олдинроқ “шпорлар” уни сотиб олиш шарти билан 1 йилга ижарага олиши хабар қилинган эди.

“Тransfermarkt” портали Клеманнинг нархини 12 миллион еврога баҳолаган.

Ўтган мавсумда франциялик ҳимоячи Каталония клуби сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган. Лангленинг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилда якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!